Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«ТEKLED'дан совғалар» акциясида қатнашишга шошилинг ва омадингиз келса, Nexia-3 автомобили соҳибига айланинг!
TEKLED by Teksan компаниялар гуруҳи электр ёритиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва тарқатиш билан шуғулланади. Компания TEKLED by Teksan, Технолайт, Viko by Panasonic, Asya Avize, Megalux, Ecolite савдо маркаларининг Ўзбекистондаги ягона вакили ҳисобланади.
Маҳсулотлар ассортименти 5 000 хилдан иборат. Улар ичида саноат, уй хўжалигига мўлжалланган чироқлар, қандиллар, кабель маҳсулотлари, электрни ўрнатиш мосламалари ва бошқа маҳсулотлар бор.
Мақсадимиз сифатли электр ёритиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва тарқатишдан иборат. Бу мақсадга эришиш учун компания барча саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.
Хабарингиз бор, «ТEKLED дан совғалар» номли ажойиб акция уюштирдик!
Бош соврин: Nexia-3 автомобили.
Шунингдек, музлаткич, телевизор, кир ювиш машинаси, чангютгич, велосипед, қандиллар каби бошқа қимматбаҳо совринлар ҳам бор.

Бу акция муддати тугашига эса атиги 3 кун қолди. 2019 йилнинг 31 март куни якуний ўйин бўлиб ўтади. Шу муносабат билан ўйин қоидаларини эслатиб ўтишни лозим топдик.
«ТEKLED дан совғалар» акцияси қоидалари:
1. Акцияда фақат 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қатнашишига йўл қўйилади;
2. Бир иштирокчи фақат бир совринни ютиб олиш ҳуқуқига эга;
3. Ўйинда купон эгаси шахсан иштирок этиши лозим. Шахсан ўзи келмаган иштирокчиларнинг купонлари ўйинда қатнашмайди;
4. Ўйинда иштирок этаётган шахс ўзи билан купон, шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва харид ҳужжати(накладная)ни олиб келиши керак;
5. Акция натижалари якуний ҳисобланади ва қайта кўриб чиқилмайди;
6. Ғолиб соврин билан боғлиқ бўлган Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгиланган мажбурий солиқ ва суғурта тўловларини тўлашни ўз зиммасига олади;
7. Совринлар ўйини 31.03.2019 йил куни соат 14.00 да ўйналади;
8. Ўйин бўлиб ўтиш манзили: TEKLED дўкони, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани 2-квартал, Арнасой кўчаси 34/1. Телефон. 712711334, 974070768
Акцияда қатнашинг ва қимматбаҳо ютуқлар соҳиби бўлинг!
Батафсил маълумот қуйидаги ҳаволада.
Реклама ҳуқуқи асосида