Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда кўчаларда сув тошиши билан боғлиқ ҳолатларга қарши чоралар кўриш бошланди
Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўчаларда сув тошиши билан боғлиқ воқеаларга қарши чоралар кўришни бошлади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
«Ёғингарчилик мавсумида Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида сув тошиши билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолатларни бартараф этиш мақсадида, ирригация тармоқларини таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган», - дейилади ҳокимлик хабарида.
Шу муносабат билан, 1-3 февраль кунлари Шайхонтоҳур тумани «Қоратош» ва «Самарқанд дарвоза» кўчалари кесишмаси яқинида («Корзинка» супермаркети олдида) таъмирлаш ишлари амалга оширилиши маълум қилинди.
Пойтахт маъмурияти вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўраган.
Мавзуга оид
12:29
Тошкентда ёнғинга қарши алоҳида режим: нималар қилинади?
08:55 / 19.06.2026
Абдулла Қодирий кўчасида ҳайдовчилар учун янги қайрилиш жойи ташкил этилди
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026