Ўзбекистон | 14:08 / 02.02.2019
10958
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон қуёш фотоэлектр станциялари қурилиши бўйича тендер эълон қилди

Фото: ITCUA

Халқаро молия корпорацияси кўмагида Ўзбекистонда қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш учун хусусий инвесторларни жалб қилиш бўйича тендерга старт берилди. Бу ҳақда «Ўзбекэнерго» АЖ бошқаруви раисининг истиқболли ривожланиш ва инвестициялар бўйича ўринбосари Д.Абдусаломов хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил ноябрь ойи охирида Тошкентда эҳтимолий инвесторлар учун конференция бўлиб ўтди, унда 20дан ортиқ йирик энергетика компаниялари ва халқаро молия ташкилотлари иштирок этди. Улар Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларига катта қизиқиш билдирди.

Жорий йилнинг 1 февралида Навоий вилоятида 100 МВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станцияни қуриш лойиҳаси бўйича саралашдан олдинги танлов учун сўров ҳужжати эълон қилинди, у билан www.uzbekenergo.uz сайтида танишиш мумкин.

Лойиҳа бўйича инвесторни танлаш жараёни 2019 йил биринчи ярмида якунланиши кутилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид