14 март куни МЧЖлардан бирининг иш юритувчиси Д.З. ариза билан мурожаат қилиб, таниши О.Х. томонидан Жиззах шаҳар мактабгача таълим бўлими томонидан харид қилинаётган электрон доскалар бўйича ўтказилаётган тендерда мазкур жамиятнинг ғолиб бўлиши учун шароит яратиб бериш эвазига 85 млн сўм пул талаб қилинаётганини маълум қилган.

15 март куни ўтказилган тезкор тадбир давомида О.Х. аризачидан 85 млн сўм пулни олган вақтида ушланган.

Ушбу маблағнинг 30 млн сўми Департаментнинг Пахтакор тумани бўлими ходими Б.П.га берилиши белгилангани аниқланган ва Б.П. О.Х.дан 30 млн сўм пулни олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.