Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистонга келиш тартиби тўғрисида тушунчалар берилди
30 январь куни «Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби» мавзусида семинар ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари матбуот хизмати хабар берди.
Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси визалари расмийлаштирилиши тартиби ва муддати, хорижлик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг келиши ва кетиши ҳуқуқи бўйича ҳужжатлар, товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби, хорижлик фуқароларнинг бу ерда бўлиш тартиби ва уларга меҳмонхона хизматлари кўрсатилиши бўйича тушунчалар бериб ўтилди.
Муҳокама чоғида иштирокчилар вақтинчалик рўйхатга олиш, чегарани кесиб ўтиш ва товарлар олиб ўтиш ҳақида, шунингдек, Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳамда Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси ёрдам линиялари билан боғлиқ саволларни бериб ўтишди.
Семинарда журналистлар, туроператорлар, ишбилармонлар ва туристик фаолият билан шуғулланувчи бошқа шахслардан иборат жами 150 нафардан ортиқ киши иштирок этди.
Якунда вазирликлар ва идоралар вакиллари иштирокида шундай учрашувларни мунтазам ташкил этишни давом эттириш сўралди.
Мавзуга оид
20:27 / 14.01.2026
АҚШ 75 мамлакат фуқаролари учун виза беришни тўхтатади
18:09 / 07.01.2026
Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам АҚШ визаси учун 15 минг долларгача гаров тўлайди
12:44 / 07.01.2026
Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз кириш давлатлари сони оширилади
13:16 / 06.01.2026