Иқтисодиёт | 10:02 / 05.02.2019
12439
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон илк евробондларни қачон чиқариши маълум бўлди

Фото: Shutterstock

Ўзбекистон Республикасининг илк давлат халқаро облигацияларини чиқариш ва муваффақиятли жойлаштиришни таъминлаш мақсадида, 2019 йилнинг 7-14 февраль кунлари АҚШнинг Нью-Йорк ҳамда Бостон, Буюк Британиянинг Лондон шаҳарларида «роуд-шоу» (инвесторлар билан учрашувлар) бўлиб ўтади.

Учрашувлардан сўнг, жаҳон молия бозорларидаги шароитлардан келиб чиққан ҳолда, мамлакатнинг илк давлат халқаро облигацияларини 5 ва/ёки 10 йил муддат билан чиқарилиши режалаштирилмоқда.

«Роуд-шоу» давомида Ўзбекистон Республикасининг делегацияси йирик инвесторлар билан музокаралар олиб бориши кутилмоқда. Бундай учрашувлар натижасида, республиканинг илк бор жаҳон молия бозорларига илк қадами қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси томонидан JP Morgan – глобал координатор ҳамда қўшма букраннер, Citi ва Газпромбанк – қўшма лид-менежер ва букраннерлар этиб тайинланган.

Мавзуга оид