Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Японияни биринчи қадамни қўйишга чақирди
Россия ва Япония ўртасида тинчлик битими бўйича музокараларда биринчи қадамни Токио қўйиши керак, мамлакат Жанубий Куриллар устидан Россия суверенитетини ва Иккинчи жаҳон уруши якунларини тан олиши лозим. Бу ҳақда Душанбедаги маърузада Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди, дея хабар беради РИА Новости.
Вазирнинг сўзларига кўра, мамлакатлар етакчилари дипломатларга музокараларни тезлаштириш бўйича кўрсатма берган. «Биз масала бу тарзда қўйилишига анчадан бери тайёрмиз. Афсуски, қўйилиши керак бўлган биринчи қадам биз томондан эмас, балки Токио томонидан амалга оширилиши лозим. Бу биринчи қадам билан Иккинчи жаҳон уруши якунлари, шу жумладан, Россия Федерациясининг ҳамма нарса, хусусан, бу ороллар устидан суверенитети тўлиқ, мутлақо тан олиниши даркор», - деди Лавров.
27 январь куни Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Курил ороллари бўйича музокараларга Япония Ғарбнинг Россияга қарши жорий этган санкцияларини қўллаб-қувватлаши тўсиқ бўлаётганини маълум қилганди. Шунингдек, у Россия президенти Владимир Путин япон томонига қўшимча шартларсиз тинчлик битимини таклиф этгани, бироқ бу таклиф тушунилмаганини айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ АҚШ ракеталари учун идеал жойни маълум қилганди.
Мавзуга оид
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
20:34 / 08.06.2026
Хоминаий ўлдирилгач, Россияда Путинни қўриқлаш учун яратилган кузатув тизими ўчириб қўйилди
18:06 / 08.06.2026
Россияда мигрантларни тиббий кўрикдан ўтказиш муддати қисқартирилади
10:25 / 08.06.2026