Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш борасидаги аризалари ва шикоятларини кўриб чиқиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.

Низомга кўра, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда юзага келадиган низоларни судгача ҳал қилиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари ҳузурида комиссиялар ташкил этилади, юридик ва жисмоний шахслар Комиссияларнинг хулосаларидан норози бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳузурида Апелляцион комиссияси ташкил этилади.

Комиссияга ҳар қандай манфаатдор жисмоний ва юридик шахслар ўзларининг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида бузилган ёки низоли бўлган ҳуқуқлари ёхуд қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун мурожаат этиш ҳуқуқига эга.

Ҳар бир жисмоний ёки юридик шахс рўйхатга олувчининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузса, унинг бундай ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан суд органларига ёки Комиссияга шикоят бериш ҳуқуқига эга.

Суд органларига мурожаат қилган тақдирда жисмоний ёки юридик шахс комиссияга ёки апелляцион комиссиясига мурожаат қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.

Комиссия томонидан ваколатли органларнинг ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар берилишининг (қабул қилинишининг) қонунийлиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқилмайди, улар қонун ҳужжатларда белгиланган тартибда ҳал этилади.

Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгиланади:

мурожаатни ва рўйхатга олувчининг кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни рўйхатга олиш (рад этиш) ҳақидаги қарорини ўрганиш;

мурожаатларни кўриб чиқишда комиссия аъзолари томонидан тегишли кўчмас мулк объектини жойига чиққан ҳолда ўрганиш ишларини ташкил этиш;

кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни ёки бошқа ашёвий ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш (рад этиш) учун асос мавжудлигини, унинг жисмоний ёки юридик шахсга ўтказилишининг қонунийлигини аниқлаш;

ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларнинг тўғрилигини ўрганиш;