Ўзбекистон Республикаси Президенти “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ҳужжат билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва Бош прокуратуранинг 2020 йил 1 январдан бошлаб Тошкент шаҳрида эксперимент тариқасида қуйидагиларни назарда тутувчи тартиб жорий этиш ҳақидаги таклифлари маъқулланди:
шаҳарсозлик фаолияти объектини қуришни лойиҳалаштириш учун меъморий-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш ер участкасини “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида аукцион орқали реализация қилиш учун материаллар тайёрланаётганда амалга оширилади ва аукцион ғолибига бепул асосда берилади;
меъморий-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича ишларнинг қиймати маҳаллий бюджет маблағларидан, кейинчалик харажатларни ер участкасини “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида аукцион орқали реализация қилишдан келиб тушган маблағлардан қоплаш орқали тўланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қурилиш соҳасидаги қатор тизимли муаммолар маълум қилинганди.

















