Ўзбекистон | 17:30 / 07.02.2019
123435
2 дақиқада ўқилади

Ўқитувчилар маошидан 500 минг сўмдан ушлаб қолинмоқда

Фото: KUN.UZ

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида жойлашган умумтаълим мактаблардан бирида ишлаётган ўқитувчининг (исм-шарифи журналистга маълум) Kun.uz'га маълум қилишича, 2019 йил январь учун маошлар ҳалигача тўланмаган. Ўқитувчи Telegram'даги махсус бот орқали ойлик маошининг ҳисобини текширганда, унинг 500 минг сўм пули ушлаб қолингани маълум бўлди. 

Ушбу фактни Амударё халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман бўлими вакили ҳам тасдиқлади. 

«Туман ҳокими ўринбосари Маъмуржон Темирбоев томонидан тасдиқланган режага кўра, ўқитувчиларнинг ойлик маошидан тахминан 500 минг сўмдан коммунал тўловлар учун ушлаб қолинмоқда», — дейди у.

Аммо Kun.uz билан суҳбатлашган ўқитувчи коммунал тўловлардан қарздор эмаслигини таъкидлаган. Ушбу масалада Амударё туман ҳокими ўринбосари Маъмуржон Темирбоевнинг ҳам муносабатини ўргандик. 

«Ҳеч кимнинг маошидан мажбурий ушлаб қолинишига йўл қўйилмайди. Бу фақат ихтиёрийлик асосида амалга оширилади», — дейди у.

Катта эҳтимол билан, ўқитувчиларнинг ихтиёрийлик асосида маошидан ушлаб қолинишини ҳужжатлаштирмаган айрим мутасаддилар айбдорга чиқарилиши кутилмоқда. Туман МИБ бўлими билан боғланишнинг имкони бўлмади. Аммо Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси вакили вазиятга тез орада ойдинлик киритишини маълум қилди. Шунингдек, ушбу масалага Халқ таълими вазирлиги ҳам эътибор қаратишини сўраб қоламиз.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда