Сирдарёда ўсимлик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш технологиялари илмий-амалий маркази ташкил этилди
Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида “ВЕК Clusters" масъулияти чекланган жамияти муассислигида “Ўсимлик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш технологиялари илмий-амалий маркази" масъулияти чекланган жамияти ташкил этилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг “Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат-хусусий шериклик асосида илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида айтилган.
Қарор билан хусусий шерик давлат-хусусий шериклик тўғрисида битимни амалга ошириш доирасида қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олиши белгилаб қўйилди:
• икки йил давомида камида 2 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш орқали объектни реконструкция қилиш, жиҳозлаш ва илмий лаборатория асбоб-ускуналарини сотиб олиш;
• объект негизида ўсимлик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш технологияларини яратишга қаратилган илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш ҳамда ўн йил давомида фаолият турини сақлаб қолиш;
• камида 44 та янги иш ўринларини яратиш ва бир йил давомида сақлаб туриш;
• ҳудуддаги илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари ходимлари ҳамда талабаларига илмий-тадқиқот ва тажриба-синов ишларини амалга ошириш учун лаборатория ҳамда тажриба ерларидан бепул фойдаланиш учун зарур шароитлар яратиш;
• илмий-тадқиқотларда фаол қатнашаётган Марказ ва ҳудуддаги илмий- тадқиқот ҳамда олий таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган ёш мутахассисларнинг ҳар йили камида 5 нафарини беш йил мобайнида хорижий илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларида тажриба орттиришга юбориш;
• Мирзаобод гидромелиорация касб-ҳунар коллежи битирувчиларини ўқишни битирганларидан сўнг Марказда иш билан таъминлаш;
• Сирдарё вилояти қишлоқ хўжалигини ривожлантириш эҳтиёжини инобатга олиб, вилоятнинг ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланишга йўналтирилган илғор технологиялар, шунингдек, инновацион суғориш усулларини қўллаш тизимини ташкил этиш.
Қарорда кўрсатилишича, Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани, Оқолтин МФЙ, Ёшлик кўчасида жойлашган Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими марказига тегишли Мирзаобод гидромелиорация касб-ҳунар коллежи бино ва иншоотлари тсгишли ҳудуди билан бирга давлат-хусусий шериклик шартлари асосида “ВЕК Clusters" масъулияти чекланган жамиятига Марказ фаолиятини ташкил қилиш учун текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилади.
Мирзаобод гидромелиорация касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ўқишни битиргунларига қадар мазкур коллеж биносида ўқув жараёнини давом эттирадилар.
Мавзуга оид
18:31 / 23.09.2024
Қозоғистон ва Ўзбекистон Сирдарёда 10 та гидропост ташкил қилади
08:00 / 13.09.2024
Сирдарёда 2 ёшли боғча боласи вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
16:00 / 07.09.2024
Сирдарё, Навоий ва Тошкент вилоятида “права” олиб беришни ваъда қилганлар ушланди
08:10 / 06.09.2024