Кузатув камерасини ўчириб қўйиб, чигитни талон-тарож қилган мансабдор шахслар қўлга олинди
21 январь куни «Касби пахта тозалаш» акциядорлик жамиятининг тарозихонасидаги кузатув камераси соат 11:56дан соат 12:58гача бўлган вақт оралиғида ишламаган. Бу ҳақда «Қашқадарё» газетаси сайтида хабар берилди.
Ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармаси ходимлари томонидан корхонада текширув ўтказилган.
Мазкур корхонанинг мансабдор шахслари олдиндан ўзаро тил бириктириб, кузатув камерасини бир соатдан кўпроқ вақт давомида ўчириб қўйишган. Бу вақт ичида эса умумий нархи 213 миллион 229 минг 279 сўм бўлган техник чигит сохта ҳужжатлар ёрдамида ноқонуний равишда корхонадан чиқариб юборилган. Ушбу маҳсулот кейинчалик гуруҳ аъзолари томонидан талон-тарож этилган.
Айни вақтда ҳолат юзасидан «Касби пахта тозалаш» АЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, иш дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бориш учун вилоят прокуратурасига юборилган.
Мавзуга оид
12:00 / 15.10.2023
Қашқадарёда 60 тонна чигити тўхтатиб қолинган жиззахлик тадбиркор муаммоси ҳал этилди
20:41 / 21.12.2022
Ҳар мавсумда шу бўлар такрор. Қашқадарёда яна чигит машмашаси бошланди
17:43 / 10.05.2022
Ўзбекистонда 2022 йил биринчи чорагида 37 та янги фоторадар ҳамда камералар ишга туширилди (рўйхат)
22:56 / 08.01.2022