Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Криминоген вазият мураккаб маҳаллалар кузатув камералари билан қамраб олинади
Жиноят содир этилишига имкон яратувчи омиллар мавжуд бўлган маҳаллаларда назорат кучайтирилади.
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига маҳаллаларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш тизими натижадорлигини янада оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Қуйидагилар ушбу қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб белгиланди, жумладан:
- криминоген вазияти мураккаб маҳаллаларни сунъий интеллектда ишловчи махсус дастурий таъминотга интеграция қилинган замонавий кузатув камералари билан тўлиқ қамраб олиш;
- жорий йил якунига қадар жисмоний шахслар мол-мулкини техник қўриқлаш қамровини 30 фоизга, юридик шахслар мол-мулкини қўриқлаш қамровини эса 60 фоизга етказиш.
- Шунингдек, ички ишлар органларида юқори малакали кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида Ички ишлар вазирлиги Академиясида масофавий таълим шакли жорий этилади ҳамда бакалавриат дастури бўйича қабул квоталари босқичма-босқич ошириб борилади.
Эслатиб ўтамиз, криминоген вазият - муайян ҳудудда жиноят содир этилишига имкон яратувчи омиллар мажмуаси. У жиноятчиликнинг даражаси ва хусусиятига таъсир кўрсатувчи ижтимоий, иқтисодий, маданий ва бошқа шарт-шароитларни ўз ичига олади.
Мавзуга оид
18:42 / 16.07.2026
Президент маҳаллаларда жиноятчиликни камайтириш бўйича янги вазифаларни белгилади
17:37 / 16.07.2026
Маҳаллада ишни тўғри ташкил қилмаган 152 нафар раҳбар ишдан олинди
17:51 / 22.06.2026
Маҳаллани ривожлантириш миллий институти ташкил этилади
08:58 / 09.04.2026