Жаҳон | 08:06 / 11.02.2019
13341
2 дақиқада ўқилади

Саакашвили Грузияга қачон қайтиши ҳақида гапирди

Фото: РИА Новости. Стрингер

Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвилининг Бельгиядаги Льеж шаҳрида муҳожирлар билан учрашув пайтида маълум қилишича, мамлакатдаги мавжуд вазият унинг қайтиб келиши учун мос эмасдир. Бу ҳақда РИА «Новости» маҳаллий телевидениега асосан хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, унга ватанга қайтиш ҳақида тез-тез савол беришмоқда, аммо ҳозирги пайтда мамлакатдаги вазият «тайёр эмас». Саакашвилининг таъкидлашича, Грузияга боришни режалаштирмоқда, аммо бу «келгуси ҳафталар ва ойлар ичида» вазият тайёрланганидан сўнг юз беради.

«Сенинг мамлакатинг қандай қилиб йўқ қилиб ташланаётганини узоқдан кузатиб бўлмайди», - дея қўшимча қилиб ўтди Саакашвили.

Шунингдек, Грузия собиқ раҳбарининг маълум қилишича, мамлакатда ҳокимиятни тинч йўл билан ўзгартириш режасига эга. Бундан ташқари, у Грузияда туғилган ва асли келиб чиқишига кўра грузин бўлган барчага Грузия фуқаролигини бериш ҳақида ваъда қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саакашвили Грузияда ҳокимиятни ўзгартиришга чақирганди.

Мавзуга оид