01:40 / 11.02.2019
64288

0:10. Сардор Рашидовнинг Португалия чемпионатидаги дебюти омадсиз чиқди

Бугун Португалия чемпионатининг 21-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Унда “Бенфика” жамоаси ўз майдонида “Насъонал”ни  қабул қилди. Эътиборли томони, учрашувда меҳмон жамоа сафида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Сардор Рашидов дебют ўйинини ўтказди.

Афсуски, ҳамюртимизнинг дебюти омадсиз кўриниш олди. Бенфика Фуншал шаҳри жамоасини аяб ўтирмади, ҳисоб: 10:0.

Ўзбекистонлик футболчи ўйинни тўлиқ майдонда ўтказди.

Ушбу натижадан сўнг “Насьонал” 20 очко билан турнир жадвалининг 16-ўрнида бормоқда.

Top