Македония расман ўз номини ўзгартирди
Македония Республикаси расман номини Шимолий Македония Республикасига ўзгартирди. Ушбу ўзгариш Греция билан 2018 йил 17 июндаги келишув натижаси бўлди.
Македониянинг НАТОга қўшилиши жараёни Греция сабабли 18 йилга чўзилиб кетганди. Греклар Грециянинг вилоятларидан бири Македония деб аталгани сабаб собиқ югослав республикасининг номланиши ўзгартирилишини талаб қилиб келишган. Келишув тузилгандан сўнг, Македония 1991 йилда Югославиядан мустақил бўлгандан кейин бошланган кўп йиллик баҳсга чек қўйилди.
Македония номининг ўзгартирилиши ҳақидаги Преспан келишуви кучга кирганини Греция ташқи ишлар вазири ўринбосари Йоргос Катрунгалос ва Македония ташқи ишлар вазири Никола Димитров твиттерда маълум қилган.
Бундан аввал, 12 январда Македонияда давлат бинолари фасадларидан мамлакатнинг эндиликда аввалги номи ёзилган табличкалар ечиб олинган, ҳукуматнинг расмий сайти қайта номланган. Шунингдек, Македониянинг НАТОга кириши рамзи сифатида мамлакат парламентига киришда альянснинг байроғи ўрнатилган.
Мавзуга оид
22:30 / 02.08.2024
Шимолий Македонияда Косово президенти билан можароли вазият содир бўлди
09:35 / 09.05.2024
Шимолий Македониядаги президентлик сайловларида мухолифатчи аёл ғалаба қозонди
11:43 / 25.04.2024
Шимолий Македониядаги президентлик сайловларининг натижаси иккинчи турда ҳал қилинади
14:00 / 23.11.2023