Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Airbus энг катта А380 авиалайнерлари ишлаб чиқаришдан воз кечади
Airbus компанияси дунёдаги энг катта серияли йўловчи авиалайнер - А380’ни ишлаб чиқаришни тўхтатмоқда.
Европа концерни хабарига кўра, бунга Бирлашган Араб Амирликлари ушбу самолётларга буюртмани қисқартиргани сабаб бўлди. Янгиланган шартномага асосан Airbus аввал назарда тутилган 162 борт ўрнига мамлакатга 123та А380 етказиб беради.
Сўнгги 14та авиалайнер икки йил давомида қурилади ва БААга тақдим этилади ҳамда 2021 йилда Airbus уларни сотишни тўхтатади.
Илгари компания суперлайнерларга бўлган чекланган талаб туфайли А380 ишлаб чиқарилиши кескин пасайгани ҳақида эълон қилганди.
Илк Airbus А380 2007 йилда фойдаланишга топширилган. Икки қаватли самолёт тахминан 850 нафар йўловчини қабул қилиши ва 15,4 минг километр масофага тўхтовсиз парвозни амалга ошириши мумкин. Ушбу авиалайнерлар трансатлантик парвозлар ҳамда Тинч океани узра ўтувчи йўналишларга мўлжалланган.
Мавзуга оид
08:00 / 06.06.2026
Airbus 22 соатгача парвоз қила оладиган самолётни синамоқда
07:48 / 05.02.2026
Жаҳон авиабозоридаги талаб: Boeing ва Airbus’нинг 2025 йилги буюртма китоби
18:02 / 13.01.2026
Шавкат Мирзиёев Чирчиқ авиация таъмирлаш заводи фаолияти билан танишди
18:39 / 29.11.2025