Спорт | 18:00 / 15.02.2019
38144
2 дақиқада ўқилади

Игнатий Нестеров допинг сабабли футболдан четлатилди

Фото: KUN.UZ

Осиё Футбол Конфедерацияси интизом қўмитаси Ўзбекистон терма жамоаси ва Саудия Арабистонининг «Уҳуд» клуби дарвозабони Игнатий Нестеровни тақиқланган моддани истеъмол қилганликда гумонлаб, футболдан четлатди. Бу ҳақда Goal SA хабар бермоқда.

«Уҳуд» клуби Нестеровнинг ўрнига бошқа дарвозабонни рўйхатдан ўтказишни сўраб, Саудия Арабистони футбол федерациясига мурожаат қилган. 

Шу пайтга қадар Нестеров «Уҳуд» таркибида 2 марта майдонга тушди ва ҳар иккала ўйинда жамоаси ғалаба қозонди. Сўнгги турдан ўрин олган «Ат-Таъвун» клубига қарши баҳсда эса қайдномага киритилмади.

Хабарга кўра, Нестеров Ўзбекистон терма жамоаси сафида январь ойида Осиё Кубогида иштирок этганида топширган допинг таҳлили ижобий натижа берган. Яқин орада у Малайзияга, ОФК қароргоҳига бориб, допинг таҳлиллари натижаси юзасидан тушунтириш бериши лозим. 

Қайд этиш жоизки, ОФК сайтида Нестеровнинг допинг таҳлили ижобий натижа бергани ва унинг футболдан четлатилгани ҳақида ҳеч қандай расмий хабар йўқ.

Мавзуга оид