Ўзбекистон АҚШ ғазначилиги қимматли қоғозларини сотиб олишни режалаштирмоқда
Ўзбекистон олтин-валюта захираларидаги олтин миқдорини камайтириш ва АҚШ ғазначилиги қимматли қоғозларини (трежерис) харид қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон молия вазири Жамшид Қўчқоров маълум қилди.
Reuters’нинг Қўчқоров сўзларига асосан таъкидлашича, Ўзбекистон Марказий банки 2019 йилдан олтин-валюта захираларини диверсификация қилиш ва трежерис сотиб олишни режалаштирмоқда.
Марказий банк маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг соф олтин-валюта захиралари ҳажми 2019 йил 1 январь ҳолатига кўра 26,3 млрд АҚШ долларини ташкил этди.
Ўзбекистон Марказий банки раисининг ўринбосари Темур Ишметов шундай деган: «Захираларимизнинг ярми - бу олтин, сабаби биз олтин ишлаб чиқарувчимиз. Биз олтин-валюта захираларида олтин улушини аста-секин камайтирамиз ва АҚШ Молия вазирлиги қимматли қоғозларини сотиб оламиз».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон молия вазири Bloomberg'га янги режалар ҳақида гапириб берганди.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024