Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кувайт компанияси Ўзбекистон фуқароларини ишга олиш имкониятини кўриб чиқмоқда
2019 йил 13 февраль куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида вазирлик раҳбари Шерзод Кудбиевнинг Alshaya Group (Кувайт) ижрочи директори Муҳаммад Аш Шай билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувнинг асосий мавзусига Alshaya Group компанияси таркибий бўлинмаларида Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш истиқболларини муҳокама қилиш айланди.
Alshaya Group дунёдаги энг йирик компаниялардан бири бўлиб, у етти соҳада 4000дан ортиқ дўконларни бошқаради. Компания дунёнинг 120 мамлакатидан 53 мингдан ортиқ кишини иш билан таъминлайди. Alshaya Group Яқин шарқ, Россия, Туркия, Озарбойжон, Қозоғистон ва Европанинг бир қанча мамлакатларида Starbucks, H&M, Mothercare, Debenhams, American Eagle Outfitters, P.F. Chang’s, The Cheesecake Factory, Victoria’s Secret, Boots, Pottery Barn, KidZ каби брендлар франшизасини бошқаради.
Учрашув доирасида Alshaya Group ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўртасида меморандум имзоланди. У Ўзбекистон фуқароларини мазкур корхонада ишга жойлаштириш истиқболларини очиб беради.
Мавзуга оид
09:00 / 17.11.2025
Ўзбек озиқ-овқат маҳсулотлари Кувайт супермаркетларига чиқмоқда
23:54 / 09.10.2025
Каннаваро табассуми, Элдор ва Ҳожимат голлари, Аббоснинг жароҳати - Кувайт билан ўйиндан фоторепортаж
19:59 / 09.10.2025
Ўзбекистон Каннаваронинг илк ўйинида Кувайтни мағлуб этди
14:44 / 09.10.2025