19 февраль куни ОКМК Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига чиқиш учун саралаш плей-оффида Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби меҳмони бўлади. Олмалиқ клуби матбуот хизмати ўйин олдидан Ўзбекистон клубларининг Ар-Риёд шаҳри жамоаси билан ОЧЛдаги ўзаро ўйинларига эътибор қаратди.
Статистикага асосан, ОЧЛда «Ан-Наср» билан «Пахтакор» 2 марта, «Бунёдкор» 4 марта тўқнаш келган. Ҳозирча бу рақибга қарши Ўзбекистон клубларининг натижалари ижобий эмас: 6 ўйинда 3 дуранг ва 3 мағлубият, тўплар нисбати 6-12.

«Бунёдкор»нинг «Ан-Наср» билан ҳар икки дуранг натижаси сафарда ва эътиборли жиҳати февраль ойида қайд этилган. 2015 йил 24 февралдаги ўйин 1:1, 2016 йил 23 февралдаги учрашув эса 3:3 ҳисоби билан тугаган. Яна бир эътиборли жиҳати, ҳар икки ўйинда ҳам ҳисобни дастлаб «Бунёдкор» очган.
Демак, ОКМК Чемпионлар лигасидаги дебютида гуруҳдан чиқиши учун бу салбий анъанага барҳам бериши керак бўлади.
Ўзбекистон клубларининг ОЧЛ доирасида Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» жамоаси билан қайд этган натижалари:
ПАХТАКОР – АН-НАСР 2:2 (1:0)
01.03.2011. 15000 томошабин.
Ҳакам: Тожу Минору
Голлар: Каримов Шерзод, 45, Шарофетдинов Дилшод, 61 - Бадр ал-Мутва, 51, Миладинович Боян, 88-автогол
АН-НАСР – ПАХТАКОР 4:0 (2:0)
04.05.2011. 4034 томошабин.
Голлар: Сауд Ҳамуд Ҳассан, 8, Бадр ал-Мутва, 24, 65, Мухаммад ас-Сахлави, 61
АН-НАСР – БУНЁДКОР 1:1 (0:1)
24.02.2015. 23664 томошабин.
Ҳакам: Муҳаммад Таки (Сингапур)
Голлар: Фабиан Эстоянофф, 51 - Ўринбоев Забиҳилло, 14.
БУНЁДКОР – АН-НАСР 0:1 (0:1)
22.04.2015. 3153 томошабин.
Ҳакам: Ли Квок Манг (Гонконг)
Гол: Адриан Мержезевски, 33.
Четлатиш: Ғофуров Анвар, 71.
АН-НАСР – БУНЁДКОР 3:3 (1:2)

















