Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларига олиб борувчи йўлда янги турдаги кўчма фоторадар иш бошлади
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ ва Паркент туманлари дам олиш зоналари бўлганлиги учун ёз ва қиш мавсумларида ушбу ҳудудга автомобил транспорт оқими кўпаяди.
Табиийки, дам олиш мақсадида йўлга чиққан ҳайдовчилар ўз манзилларига етиш мақсадида Тошкент шаҳар ва Бўстонлиқ ва Паркент туманларини боғловчи 4Р12 “Бектемир-Чирчиқ-Ғазалкент-Чорбоғ” йўлида тезликни белгиланган меъёридан ошириб, йўл-транспорт ҳодисасини келиб чиқиш эҳтимолини оширадилар.
Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот гуруҳи хабарига кўра, шу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида узлуксиз равишда 4Р12 “Бектемир-Чирчиқ-Ғазалкент-Чорбоғ” автомобиль йўлида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари онлайн режимда ишлаб келмоқда.
Шунингдек, ушбу йўлда янги турдаги кўчма фоторадар иш бошлади. Ушбу кўчма фоторадар реал вақт режимида автоматик равишда қоидабузарликни қайд этади ва симсиз алоқа орқали автомобил рақами, сана, вақт ва воқеа жойидан иборат бўлган маълумотларни “Ўзбекистон почтаси”нинг маълумотларни қайта ишлаш маркази орқали қоидабузарликни содир этган ҳайдовчи ёки юридик шахснинг манзилига етказади.
Ушбу дам олиш кунларида Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобил йўлига ўрнатилган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали 800 дан ортиқ тезликни меъёридан ошириш қоидабузарлиги аниқланди. Ушбу 2 кун давомида аниқланган қоидабузарликларни вилоятлар кесимида таҳлил қилинса, Тошкент шаҳридан 383, Тошкент вилоятидан 284 ва республиканинг бошқа вилоятларидан 138 ҳайдовчи томонидан белгиланган тезликни ошириш қоидабузарликлари содир этилгани маълум бўлди.

Мавзуга оид
11:20 / 22.06.2026
Бўстонлиқда каналга тушиб кетган икки боладан бирининг жасади топилди
21:23 / 20.06.2026
Қибрайда автомобилда қизларга уятсиз ҳаракат қилган йигитлар 5 суткага қамалди
16:47 / 19.06.2026
Тошкент вилоятида экология масъулларига қатъий чоралар кўрилди
08:45 / 16.06.2026