Ўзбекистон пахта толаси экспортини 4 йилда қарийб 22 баробарга камайтирди
Ўзбекистон пахта толаси сотишни камайтиришда давом этмоқда. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак беряпти.
Январь ойида 3,1 млн долларлик 1,6 минг тонна пахта толаси экспорт қилинди. Таққослаш учун, 2016 йил январь ойида мос равишда 49,4 млн долларлик 34,6 минг тонна эди.
Ушбу вақт ичида пахта толасининг экспорт умумий ҳажмидаги улуши 8 фоиздан 0,2 фоизгача камайди.
Ўнлаб йиллар давомида Ўзбекистон пахта толасининг асосий етказиб берувчилардан бири бўлиб келган, лекин сўнгги йилларда бу ўзгаришни бошлади.
Кутилишича, 2020 йилга келиб пахта маҳаллий даражада тўлиқ қайта ишланади. Буни пахта тўқимачилик кластерларини ташкил қилиш орқали амалга ошириш режалаштирилган.
«Энди биз хорижга камроқ пахта экспорт қиламиз, уни мамлакатимизда қайта ишлаймиз ва қўшилган қийматли маҳсулотларни ишлаб чиқарамиз», - деганди президент Шавкат Мирзиёев 2018 йил март ойида.
Шу билан бирга, тўқимачилик маҳсулоти экспорти ҳам ошди. Январь ойида бу кўрсаткич 107,5 млн долларни ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,7 фоизга ошди. Бу ерда асосий улуш пахтадан йигирилган ипга (60,2%) тегишли, тайёр маҳсулотлар 20,7%ни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон автомобиллар экспортини аста-секин қайта тиклаётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
12:50 / 04.11.2024
Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари Мўғулистонга экспорт қилинади
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
08:10 / 29.10.2024