Фан-техника | 00:45 / 20.02.2019
13265
1 дақиқада ўқилади

Aurus Komendant йўлтанламаси тақдимоти қачон бўлиши маълум қилинди 

Россиянинг “Кортеж” лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилаётган Aurus Komendant йўлтанламаси 2019 йил март ойида тайёр бўлади. Бу ҳақда Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров маълум қилди. Унинг айтишича, март ойида йўлтанламаснинг илк прототипи намойиш қилинади

Мантуровнинг таъкидлашича, машина Яқин Шарқда катта талабга эга бўлади.

Моделнинг илк суратига кўра, у Aurus маркасидаги автомобиллар учун хос тарзда бажарилади, яъни катта ўлчамли радиатор панжараси ва ингичка олд оптикага эга бўлади. Дастлабки маълумотларга кўра, Komendant модели Senat седани каби 4,4 литрли бензинли двигател ва электродвигател ҳамда 9 поғонали автоматик узатмалар қутиси билан жиҳозланади.

Мавзуга оид