Зимбабве доллардан қутулишга қарор қилди
Зимбабве марказий банки банкларда сақланаётган рақамли долларлар, шунингдек, АҚШ доллари билан боғланган суррогат (сунъий) валюта бундан кейин Америка долларига 1: 1 нисбатда савдо қилинмайди. Бу ҳақда The Wall Street Journal газетаси ёзмоқда.
Шунингдек, газетадан таъкидлашларича, Зимбабве «аслида» янги валютани жорий қилмоқда. Марказий банк раҳбари Жон Мангудьянинг аниқлик киритишича, электрон долларлар ҳамда суррогат валюта RTGS (Real Time Gross Settlement, «Реал вақтда ялпи ҳисоб-китоблар») деб номланади ва янги банклараро валюта бозорида сотилади.
Мангудьянинг сўзларига кўра, бу қадам Зимбабведа АҚШ доллари тугаб бораётгани билан боғлиқ, улар қора бозорда 300-400 фоиз фарқ билан сотилмоқда.
Мавзуга оид
00:19 / 06.11.2024
Зимбабве полициясига хизмат вақтида мобил телефондан фойдаланиш тақиқланди
21:33 / 29.10.2024
Олтинга қизиқишнинг ошаётгани доллар доминантлигига соя солади — FT
19:36 / 24.10.2024
Қозондаги саммитда БРИКСнинг рамзий купюраси кўрсатилди. У рамзийлигича қоладими?
11:30 / 17.10.2024