Колумбия ҳукумати Венесуэла билан чегара ёпилганини маълум қилди
Колумбия Миграция хизмати раҳбари Кристиан Крюгер Сармьенто мамлакат ҳукумати Венесуэла билан чегаранинг бир қисмини ёпиш бўйича қарор қабул қилганини маълум қилди.
Бунга Шимолий Сантандер департаментида гуманитар ёрдамлар ўтишига қуролли қаршилик кўрсатилгани сабаб бўлган.
«Бугун Шимолий Сантандер департаментининг турли нуқталаридаги назорат-ўтказув пунктларида рўй берган тартибсизликлар туфайли жаноб президент назорат-ўтказув пунктлари 24 ва 25 февраль кунларида ёпиқ бўлиши ҳақида қарор қабул қилди», — деган Крюгер.
Унинг сўзларига кўра, бундай чоралар Мадуро режими томонидан инфратузилмаларга етказилган зарар қанчани ташкил этганини ҳисоблаш мақсадида қабул қилинган.
23 февраль куни Венесуэлага аталган гуманитар юк ортилган илк 4 та машина Колумбия ва Венесуэла чегарасида венесуэлалик полициячилар томонидан қайтариб юборилди. Бу вақтда юкларни кутиб олиш учун чегарага борган намойишчиларга қарши кўздан ёш сиздирувчи газ қўлланди. Айрим маълумотларга кўра, чегаранинг турли нуқталарида рўй берган тўқнашувлар оқибатида 4 киши ҳалок бўлган, юзлаб кишилар жароҳатланган.
Мавзуга оид
08:02 / 20.11.2024
АҚШ Гонсалесни Венесуэланинг сайланган президенти сифатида тан олди
00:47 / 26.10.2024
Италиялик наркосавдогар Эскобар қабри олдида суратга тушганидан кейин қўлга олинди
20:37 / 24.10.2024
Сахаров мукофоти Венесуэла демократик ҳаракати етакчиларига берилди
18:57 / 22.10.2024