23 февралда АҚШнинг Техас штати жанубидаги Анауак шаҳри яқинида Atlas Air авиакомпаниясига қарашли юк самолёти фалокатга учради. Бу ҳақда АҚШ Федерал авиация бошқармаси твиттерда маълум қилди. 

Бошқарма маълумотларига кўра, икки моторли Boeing 767 самолёти Майамидан Хьюстондаги Жорж Буш номидаги аэропортга парвоз қилаётганда маҳаллий вақт билан соат 12.45да фалокатга учраган. 

Самолёт Тринити-Бэй кўрфазига қулаган.

Фото: AP

Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт бортида 3 киши бўлган. Чеймберс округи шерифи бошқармасида авиафалокатда омон қолганлар топилмагани маълум қилинган.

Воқеа сабаблари ҳозирча номаълум. Фалокат юзасидан тергов бошланган.