Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея Гуайдони Венесуэланинг вақтинчалик президенти деб тан олди
Жанубий Корея Венесуэла миллий ассамблеяси спикери Хуан Гуайдони Венесуэланинг вақтинчалик раҳбари деб тан олади ва зудлик билан президент сайлови ўтказишга чақиради, деб баёнот берди Корея Республикаси ташқи ишлар вазирлиги.
Вазирлик "президент вазифасини бажараётган Гуайдо бошчилигида қисқа муддат ичида демократик, шаффоф ва ишончга муносиб бўлган президент сайлови ўтказилишини талаб қилиши"ни таъкидлаган.
Хуан Гуайдо 23 январь куни ўзини Венесуэланинг вақтинчалик президенти деб эълон қилди. АҚШ ва 20дан ортиқ Европа давлатлари уни мамлакат раҳбари деб тан олди. Россия, Хитой ва яна бир нечта давлат Николас Мадурони мамлакатнинг қонуний президенти сифатида қўллаб-қувватламоқда.
Аввалроқ АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон агарда Венесуэла ҳарбийлари “демократия тарафига ўтмаса” мамлакат янги санкцияларга дуч келиши мумкинлигини билдирганди.
Мавзуга оид
10:43 / 14.05.2026
400 минг долларлик фирибгарлик: Корея иш визаси билан боғлиқ ҳолат фош этилди
10:44 / 23.04.2026
Кореяда вафот этган ўзбекистонлик қиз ҳақида расмий баёнот берилди
10:59 / 10.04.2026
Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп Россия ва Кореяга кетмоқда
12:50 / 02.02.2026