Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Республика болалар аутизми реабилитация марказини ташкил этиш ҳақида петиция пайдо бўлди
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Республика болалар аутизми реабилитацияси марказини ташкил этиш ҳақида петиция пайдо бўлди.
Ҳозирги кунда туғилаётган чақалоқлар орасида аутизм ташхиси қўйилганлар ҳам бор. Хорижий давлатларда болалар аутизми билан шуғулланадиган кўплаб марказлар фаолият юритади.
“Бизда Республика болалар ижтимоий мослашуви марказидан бошқа жойда ушбу касалликка чалинган болаларни реабилитация қилишга шароит мавжуд эмас”, - дейилади петицияда.
Маълумотларга кўра, мазкур касалликни боланинг ёшлигидаёқ даволаш мумкин.
“Шундан келиб чиқиб, аутизм касаллигига чалинган болаларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, уларнинг ота-оналарига кўмаклашиш, аутизм касаллигини муваффақиятли даволаш мақсадида Республика болалар аутизми реабилитацияси марказини ташкил этишни таклиф қиламан”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ шифокорларнинг фуқаролар соғлиғига зарар етказгани учун касбий жавобгарлиги мажбурий суғурта қилиниши хабар берилганди.
Мавзуга оид
18:05 / 07.06.2026
Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари бузган 19 нафар ходим ишдан олинди
18:00 / 13.03.2026
Президент Виртуал қабулхонасида ҳар бир маҳалла учун алоҳида кабинет очилади
16:04 / 01.12.2025
Истеъмолчи мурожаатлари учун янги онлайн платформа ишга туширилди
23:31 / 24.09.2025