Ўзбекистон | 08:16 / 26.02.2019
5179
3 дақиқада ўқилади

1 апрелдан «Ўзбекистон Республикаси халқаро рейтингларда» ягона портали ишга тушади

Фото: Денис Вышинский/ТАСC

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглар ва индекслардаги ўрнини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглардаги ва алоҳида таркибий индикаторлардаги ўрнини яхшилаш учун масъул бўлган бошқа вазирликлар, идоралар ва тадқиқот институтлари билан биргаликда 2019 йил 1 апрелга қадар Интернет тармоғида қуйидагиларни ўз ичига олган «Ўзбекистон Республикаси халқаро рейтингларда» ягона порталини яратади:

·        халқаро рейтинглар бўйича йиллик ҳисоботлар, шунингдек, ҳисоботларни ўрганиш ва эълон қилиш муддатларини кўрсатган ҳолда тегишли йўналишлар бўйича ишлар аҳволини яхшилашга қаратилган халқаро ташкилотлар ва экспертларнинг тавсиялари;

·        халқаро рейтинглар индикаторлари бўйича хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасига оид ахборотлар;

·        тегишли рейтинглар йўналишлари бўйича жамоатчилик фикри сўровномалари, шунингдек, ижтимоий ва илмий тадқиқотлар натижалари;

·        халқаро рейтинглар саволномалари шаклида ҳар бир индикатор кесимида тўлиқ ва аниқ маълумотлар, шу жумладан, статистик маълумотлар;

·        тегишли рейтинглар бўйича турли ижтимоий сўровларни ўтказиш имконияти;

·        тегишли халқаро рейтинг методологияси бўйича онлайн ўқитиш ресурси;

·        респондентлар томонидан жойларда қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш бўйича таклифларни тақдим этиш имконияти.

Президент қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Ўзбекистон Республикаси халқаро рейтингларда» ягона портали фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва янгилаш бўйича масъул орган этиб белгиланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Ўзбекистон Республикасининг асосий халқаро рейтинглардаги ўрнини оширишга тўсқинлик қилаётган муаммоларни тизимли таҳлил қилиш, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг натижалари тўғрисидаги ахборотни, жумладан, субсидиялар, грантлар ажратиш ҳамда ижтимоий буюртмалар бериш орқали халқаро рейтингларни тузувчиларга етказиш борасидаги ишларга фуқаролик жамияти институтларини фаол жалб этишни таъминлайди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид