Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Файзуллажон Қосимов Фарғона вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар бермоқда ЎзА.
26 февраль куни Халқ депутатлари Фарғона вилоят, шаҳар ва туман кенгашларининг қўшма сессиясида вилоят ҳокимининг бу борадаги қарори депутатлар томонидан тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини битирувчиси Файзуллажон Қосимов Фарғона вилояти Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи, вилоят фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгаш раисининг диний-маърифий масалалар бўйича ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Кам таъминланган оилаларга нафақалар тўланишини мониторинг қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари каби вазифаларда ишлаган.
Бундан аввал, Хоразм вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича янги ўринбосари лавозимга тайинлангани хабар қиинганди.
Ёшлар иттифоқи раисининг Ташкилий-кадрлар масалалари бўйича ўринбосари Ўткирбек Шукуров эса фаолиятини Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида давом эттириши маълум қилинган.
Мавзуга оид
17:54 / 17.12.2024
Фарғона вилоятида Умра зиёратини ноқонуний ташкил этиш билан шуғулланганлар қўлга олинди
11:00 / 10.12.2024
“Жарроҳнинг ўз қабристони бор” — кардиожарроҳ ҳикояси
23:01 / 27.11.2024
Фарғонада 750 млн сўмлик iPhone телефонларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди
12:39 / 12.11.2024