Жаҳон | 15:10 / 26.02.2019
11154
2 дақиқада ўқилади

Юлия Тимошенко Украина президенти импичменти бўйича жараён бошланганини эълон қилди

Украина президентлигига номзод, «Батькившчина» партияси етакчиси Юлия Тимошенко Украина президенти импичменти жараёнини бошлаш ниятида. У журналистик текширувлар натижаларига кўра, мамлакатнинг бир неча мансабдор шахслари армия учун харидлар вақтида ноқонуний фирибгарликларга йўл қўйилгани аниқлангани муносабати билан Украина президентига ишончсизлик билдирилишига эришмоқчи.

«Интефакс-Украина» хабарига кўра, гап «Bihus.Info» дастури ўтказган журналистик текширув ҳақида кетмоқда.

«Биз бошқа фракциялар билан биргаликда президент импичменти жараёнини бошламоқчимиз», – деган Тимошенко  парламент йиғилиши вақтида.

Сиёсатчи давлат раҳбари атрофидаги амалдорларнинг ҳаракатларини қаттиқ қоралаган. У бундай ҳатти-ҳаракатлар Украина Жиноят Кодексининг 111-моддаси (давлатга хиёнат) бўйича таснифланиши ҳам мумкин.

Бундан аввалроқ, Тимошенко президентлик сайловларидан кейин парламентга президент импичменти бўйича қонун лойиҳаси киритмоқчи экани ҳақида хабар қилинганди.

Амалдаги Конституцияга кўра тегишли қонун асосида президент импичмент тартибида истеъфога чиқарилиши мумкин. Аммо 1996 йилдан буён бундай қонун қабул қилинмаган.

Мавзуга оид