Банкларга раҳбарларни Марказий банк билан келишилмаган ҳолда тайинлашга рухсат берилди
Ўзбекистонда банкларга раҳбарларни Марказий банк билан келишмаган ҳолда тайинлашга рухсат берилди. Бу ҳақда “Тижорат банкларида корпоратив бошқарув тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарорда айтилади.
Бундан аввал банклар бошқаруви раиси лавозимга банк Кенгаши қарори билан, Марказий банк билан келишилган ҳолда тайинланарди. Кейинчалик акциядорлар уни Умумий йиғилиши томонидан тасдиқлаши керак эди.
Шу билан бирга, бунда банк бошқаруви раисини тайинлаш тўғрисидаги қарор, одатда, хорижий менежерлар иштирок этиши мумкин бўлган танлов асосида қабул қилинади. Бошқарув аъзолари банк Кенгаши томонидан тайинланадилар
Тартиб Марказий банк тўғрисидаги банддан ташқари ўзгаришсиз қолган.
Мавзуга оид
11:56 / 11.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти Марказий банклари кенгаши ташкил этилади
18:34 / 08.11.2024
Марказий банк 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотини жаримага тортди
23:10 / 07.11.2024
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 43 млрд доллардан ошди
11:23 / 01.11.2024