Ҳуқуқ ҳимоячиси Марат Зоҳидов Исроилда вафот этди
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси берган маълумотларга кўра, 2019 йилнинг 24 февраль куни дипломатик ваколатхонага ушбу мамлакатга тиббий кўрикдан ўтиш учун келган, 1940 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Марат Зоҳидовнинг вафот этгани тўғрисида хабар келиб тушган.
ТИВ хабарига кўра, элчихона консуллик бўлими томонидан ташкилий ва юридик масалаларни ҳал қилиш бўйича аниқ чоралар кўрилган.
Исроил ҳукуматининг рухсати ва қариндошларининг розилиги билан марҳум М.Зоҳидовнинг жасади «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг навбатдаги рейсида Тошкентга юборилади, дейилади хабарда.
Математик профессор Марат Зоҳидов ҳуқуқ ҳимоячиси сифатида 30 йил фаолият юритган.
У Ўзбекистон Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти бош котиби, Ўзбекистон шахс ҳуқуқини ҳимоя қилиш қўмитаси асосчиси эди.
Марат Зоҳидов Ўзбекистон Фанлар Академиясининг президенти бўлган олим Теша Зоҳидов оиласида туғилган. Москва Давлат университетини битириб, Тошкент Давлат университетида ўқитувчилик қилган.
Мавзуга оид
16:38 / 12.11.2024
Амстердамдаги можаро: аслида нималар бўлди?
09:46 / 12.11.2024
АДЛ ва ИҲТ Исроилни Ғазодан чиқиб кетишга чақирди
12:00 / 11.11.2024
Исроилнинг янги мудофаа вазири: «Ҳизбуллоҳ» мағлуб этиб бўлинди
10:45 / 09.11.2024