Ўзбекистонда хорижий фуқаролар тиббий хизмат учун ҳақни оширилган миқдорда бозор нархларидан келиб чиқиб тўлайди
Вазирлар Маҳкамасининг “Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари томонидан ташхис қўйиш ва даволаш сифати стандартларига риоя қилган ҳолда аҳолига пулли асосда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш қоидаларига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 июндаги 264-сон қарори билан тасдиқланган Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари томонидан ташхис қўйиш ва даволаш сифати стандартларига риоя қилган ҳолда аҳолига пулли асосда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш қоидаларининг 20-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинди:
“20. Хорижий фуқаролар кўрсатилган тиббий хизматлар учун ҳақни белгиланган тартибда тасдиқланган тарифлардан оширилган миқдорда рақобатбардош бозор нархларидан келиб чиқиб миллий валюта - “сўм”да тўлайдилар.
Хорижий фуқаролар учун тарифларнинг оширилган миқдори Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда Марказлар томонидан белгиланади.
Бунда, хорижий фуқароларни даволаш муассасасига жалб қилишда воситачилик хизматларини амалга оширган юридик шахсларни рағбатлантириш шартномага мувофиқ оширилган тарифлар бўйича хорижий мижозларга тиббий хизматлар кўрсатишдан тушган тушумлар ҳисобига амалга оширилади”.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштиради.
Мавзуга оид
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
07:16 / 20.08.2024
Саноатни бошқаришнинг вертикал тизими жорий этилади
07:40 / 17.08.2024
Криптология соҳасида идоралараро эксперт гуруҳи ташкил этилади
07:15 / 24.07.2024