Ҳукуматнинг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 3 февралдаги 82-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат ёқилғи-энергетика соҳасини ва саноатнинг базавий тармоқларини, аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти амалий мувофиқлаштирилишини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 3 февралдаги 82-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар

8-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинди:

“Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар ва мудофаа саноати масалалари котибиятининг тузилмаси

Котибият мудири 1

Котибият мудирининг ўринбосари 1

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бўйича бош мутахассис 1

Андижон, Наманган, Фарғона ва Сирдарё вилоятлари бўйича бош мутахассис 1

Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари бўйича бош мутахассис 1

Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳри бўйича бош мутахассис 1

Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш масалалари бўйича бош мутахассис 1

Чегарабўйи муаммоларини ҳал этиш масалалари бўйича бош мутахассис 1

Ўзбекистон Республикаси президенти ва Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг республика ҳудудларига ташрифлари материалларини тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг топшириқлари амалга оширилишини назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис 1

Архитектура, лойиҳалаштириш ва ҳудудларни шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис 1

Капитал қурилиш, пудрат ишлари дастурлари ва қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис 1