Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Гулистон шаҳрида Ҳалима Худойбердиева номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқур ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатни ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Гулистон шаҳрида Ҳалима Худойбердиева номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқур ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернат фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.

Белгилаб қўйилишича:

2019-2020 ўқув йилида мактаб-интернатнинг 5-6-7-8-синфларига,
2020-2021 ўқув йилидан бошлаб эса 5-синфига 30 нафардан ўқувчи қабул қилинади;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига мактаб-интернатнинг моддий-техника базасидан, педагог кадрларнинг салоҳияти ҳамда эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда кейинги йилларда ўқувчиларни қабул қилиш квоталарига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Бекенов), Молия вазирлиги (Ҳайдаров), Қурилиш вазирлиги (Тўхтаев), Халқ таълими вазирлиги (Шерматов) ҳамда Сирдарё вилояти ҳокимлиги (Мирзаев) билан биргаликда лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида 2019 йил Инвестиция дастурига қўшимча равишда 150 ўринли мактаб-интернат биноси  ва 100 ўринли ётоқхона қуриш ҳамда жиҳозлаш учун зарур маблағларни ажратилишини  назарда тутади.

Мактаб-интернатнинг бино ва иншоотларини қуриш бўйича:

Сирдарё вилояти ҳокимлигининг “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси – буюртмачи этиб белгиланади;

бош лойиҳа ва бош пудратчи ташкилоти белгиланган тартибда тендер (танлов) савдолари натижасида аниқланади.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги қурилаётган объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ва олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишларини сифати юзасидан давлат архитектура-қурилиш назоратини амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда мактаб-интернатга олий таълим муассасаларининг ўзбек тили ва адабиёти факультетларини тамомлаган иқтидорли педагог-кадрларни  жалб этилишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Сирдарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда: