Фан-техника | 10:30 / 28.02.2019
5104
4 дақиқада ўқилади

Huawei рақамли узилишларни енгиб ўтиш учун RuralStar Lite лойиҳасини йўлга қўймоқда

Mobile World Congress 2019 кўргазмасида Huawei компанияси қишлоқ жойларига мўлжалланган тармоқлар учун RuralStar Lite инновацион ечимини тақдим этди. Ушбу ечим аҳолиси 500 нафардан 1000 нафаргача етадиган қишлоқ ҳудудларда овозли ва мобиль кенг полосали алоқа (МВВ) хизматларини самарали тарзда етказиб бериш учун мўлжалланган бўлиб, шу билан бирга, операторларга инвестицияларни қоплаш (ROI) муддатини уч йилгача қисқартиради. Янгича RuralStar Lite ечими RuralStar қишлоқ тармоғи учун Huawei ечимининг такомиллаштирилган кўринишидир. Бу бутун дунёни рақамли қамровни тарғиб қилиш бўйича Huawei компаниясининг доимий саъй-ҳаракатларига мисол бўла олади.

Мобиль алоқа операторлари ассоциацияси тадқиқотлари (GSMA) шуни кўрсатадики, дунёда 700 миллиондан ортиқ киши мобиль алоқа тармоғидан фойдаланиш имконига эга эмас, уларнинг аксарияти эса қишлоқ жойларда истиқомат қилувчилардир.

Huawei компанияси тармоққа уланмаган қишлоқ ҳудудларни мобиль алоқа билан таъминлаш учун RuralStar ечимини йўлга қўйди. Ушбу ечим бутун дунё бўйлаб 90 дан ортиқ тармоқларни қамраб олади ва юз миллионлаб одамларнинг мобиль алоқадан фойдаланишини таъминлаш учун хизмат қилади.

Муҳим аҳамият касб этувчи учта инновациялар билан RuralStar ечими маълумотларни узатиш қийин бўлган, инфратузилма катта харажатларни талаб қилувчи, энергия таъминоти барқарор бўлмаган ва тармоқни кенгайтириш кўп вақт оладиган қишлоқ ҳудудларда тармоқларни ривожлантиришнинг бир қатор муаммоларини ҳал қила олади. Операторлар учун 100 тадан ортиқ аҳолини қоплашда қишлоқ тармоғини ривожлантиришга кетадиган инвестицияларни қоплаш муддати 3 йилни ташкил этиши мумкин. Аҳолиси 500 тадан 1000 тагача бўлган тармоққа уланмаган қишлоқлар билан алоқани кенгайтириш учун Huawei компанияси бир нечта боғланишлар ва унча катта бўлмаган қоплаш ҳудудларига маҳаллий хизмат кўрсатиши мумкин бўлган RuralStar Lite ечимини йўлга қўйди.

RuralStar Lite ечимининг энергия истеъмоли бор-йўғи 200 Втни ташкил этади. Тўртта қуёш батареялари билан жиҳозланган ушбу ечим электр таъминотини анча осонлаштиради ва бу 6 метрдан 9 метргача баландликда бўлган таянчларда асос стерженлар ва тўсиқларни ўрнатиш заруриятисиз барча мос ускуналарни ўрнатишга имкон беради. Ушбу афзалликлар ҳисобга олинганда, лойиҳани амалга ошириш қиймати сезиларли равишда камаяди.

RuralStar Lite Замбияда муваффақиятли равишда амалга оширилган. Тармоқни ривожлантириш шуни кўрсатдики, RuralStar Lite ечимини овозли алоқа ва маълумотларни узатиш хизматларини 500-1000 аҳоли истиқомат қилувчи радиуси 1 дан 2 км.гача бўлган қишлоқларда қўллаш мумкин. Бундан ташқари, операторлар учун инвестицияларни қоплаш муддати 3 йилдан камроқ бўлиши кутилмоқда.

Huawei симсиз ечимлари бўйича йўналиши сайт бўлими президенти Хао Интао (Hao Yingtao) шундай дейди: “Географик ажралганлик қишлоқ аҳолисининг мобиль алоқага бўлган талабини янада оширади. Huawei компаниясининг RuralStar ечими иқтисодий томонлама камхарж ва тармоқни тезроқ кенгайтириш имконини беради, инвестицияларни қоплаш муддатини қисқартиради ва қишлоқ аҳолисининг мобиль қамраб олишга бўлган янгича қарашини шакллантиради. Олис ҳудудлар аҳолиси рақамли дунёдан фойдаланишини таъминлаган ҳолда, RuralStar Lite рақамли дунёдаги муаммоларни ҳал қилишда яна бир олдинга босилган қадам бўлди“.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда Rural Star ечимидан илк марта 2018 йилнинг сентябрь ойида UMS мобиль алоқа оператори тармоғида фойдаланилган.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид