Лукашенко: Беларусь Россия билан умумий валюта бўлишига қарши эмас
Беларусь Россия билан умумий валюта бўлишига қарши эмас, аммо у на Россия, на Беларусь рубли бўлади. Бу ҳақда Беларусь президенти Александр Лукашенко матбуот анжуманида маълум қилди.
"Биз розимиз. Албатта, у рубль бўлади, сизларда ҳам (Россия), бизда ҳам рубль. Аммо у на Россия, на Беларусь рубли бўлади. Бу бизнинг умумий рублимиз бўлади", - деди у.
Шу билан бирга Лукашенко эмиссия марказининг қаерда бўлиши муҳим эмаслигини билдирди.
"У қаерда бўлиши муҳим эмас, майли, Питерда – Россия президентининг ватани, мен севган шаҳарда бўлақолсин. Ўша ерда бўлсин", - деди Лукашенко.
Беларусь президенти шунингдек, икки давлат келгусида ҳам яқинлашиш йўлидан бориши кераклигини таъкидлади.
Аввалроқ Россия ва Беларусь президентлари Сочидаги “Шайба” муз аренасида хоккей бўйича ўртоқлик учрашувида бир жамоа сафида иштирок этишганди.
Мавзуга оид
00:12 / 13.09.2024
Лукашенко Қорабоғ атрофидаги воқеаларда Арманистон раҳбариятини айблади
15:37 / 04.09.2024
Лукашенко 2020 йилги намойишларнинг 30 иштирокчисини афв этди
20:56 / 22.08.2024
Қозоғистон ташқи сиёсатини танқид остига олган Лукашенкога эътироз билдирди
20:37 / 21.08.2024