Россиялик физик олим ва Нобель мукофоти лауреати Жорес Алфёров Петербургда 89 ёшида вафот этди.

Бу ҳақда РИА Новости Алфёровнинг рафиқаси Тамарага асосан хабар бермоқда.

«Бугун Жорес Иванович вафот этди», - деди Тамара Алфёрова.

Жорес Алфёров 1930 йил 15 март куни Витебскда туғилган. У шу кунга қадар Россияда истиқомат қилиб келган, физика бўйича Нобель мукофотининг ягона лауреати эди (2000 йилда яримўтказгичли гетероструктураларни ишлаб чиққани учун берилган). 1991 - 2017 йилларда Россия Фанлар академиясининг вице-президенти.