Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов амалий ташриф билан Катар давлатида бўлади. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, ташриф 3-5-март кунлари амалга оширилади.

“Келишувга мувофиқ, Доҳа шаҳрида Ўзбекистон-Катар музокаралари бўлиб ўтади”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, музокараларда икки томонлама муносабатларнинг қатор масалалари, ўзаро алоқаларни ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар муҳокама қилинади.

Аввалроқ Абдулазиз Комилов Абу-Даби шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг (Туркий кенгаш) бош котиби Боғдод Амреев билан учрашгани хабар қилинганди.