Хорижда таҳсил олишни истаганлар учун: кузги мавсумга қабул бошланди

Шошилинг! Хорижда грант асосида ўқишга ажойиб имкон

Талаба бўлишни истайсизми? Хорижда чет эллик замондошларингиз билан тажриба алмашишни-чи? Грант асосида таҳсил олишни-чи? Албатта, бундай имкониятларни қўлдан бой беришни истайдиган абитуриентлар бўлмаса керак.

Энди сизнинг орзуларингизни рўёбга чиқаришнинг имкони мавжуд. Бу масалада PRIME EDUCATION консалтинг маркази яқиндан кўмак беради. 

Шубҳасиз, Хитой дунёнинг энг илғор ва ривожланган мамлакатлари сирасига киради. Энг замонавий технологиялар, маиший асбоблар ва саноат маҳсулотлари айнан мана шу ўлкадан бутун дунёга катта ҳажмда экспорт қилиниши ҳеч кимга сир эмас. Йилдан-йилга ёшларнинг ҳам хитой тилини билишга бўлган қизиқиши ортиб бормоқда. Сабаби, бу мамлакатнинг сифатли ва замонавий таълим тизими ҳар йили миллионлаб ёшларни дунёнинг турли чеккасидан ўзига чорлайди.

PRIME EDUCATION - Ўзбекистонда Хитойнинг олий ўқув муассасалари билан  ҳамкорликни йўлга қўйган консалтинг компания бўлиб, кўплаб ёшларнинг талабалик бахтига эришишлари ва хорижий билим ҳамда тажрибани ошириб қайтишларига хизмат қилмоқда.

Компания бўлажак талабаларга Хитойнинг кўзга кўринган таълим муассасаларига грант асосида бакалавриат, магистратура ёки докторантура (PhD) босқичида ўқишга кириш имконини беради. 

Абитуриентлар диққатига: 2019 йилнинг кузги мавсуми учун қабул бошланди. Талабалар қуйидаги дастурлар бўйича таҳсил олиши мумкин:

·       1+3 (яъни бир йил – тил ўрганиш курси, уч йил ўқиш)

·       1+4 (яъни бир йил – тил ўрганиш курси, тўрт йил ўқиш)

Компания Хитойнинг рейтинги баланд 86 та университети билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. Шу сабабли, ёшларнинг хавфсиз, ишончли таҳсил олиши ва яшаши кафолатланади.