Light | 10:24 / 04.03.2019
37278
2 дақиқада ўқилади

Саратон ривожланишига қарши самарали бўлган маҳсулот номи айтилди

Фото: Wikimedia Commons

Тафтс Университети (АҚШ) олимлари аниқлашича, помидор таркибидаги ликопин каротиноидли пигменти жигарнинг ёғ босиш (ёғ гепатози) касаллиги, саратон ва яллиғланишнинг ривожланиш хавфини камайтиради. Бу ҳақда MedicalXpress хабар бермоқда.

Тадқиқот давомида янги туғилган сичқонлар организмига жигарда салбий ўсимталар шаклланишига туртки берувчи канцероген киритилди. Шундан сўнг, кемирувчилар юқори ёғли овқатлар билан озиқлантирилди. Шу билан бирга, ҳайвонлар гуруҳларидан бири қўшимча равишда помидор кукунини ҳам олган.

Маълум бўлишича, ликопин фойдали микрофлора сони ва турларини кўпайтиради, бу эса яллиғланишни чақирувчи баъзи бактериялар ҳаддан ташқари ўсишига тўсқинлик қилган. Бу ҳолда жигарнинг ёғ босиши ва саратон касаллиги эҳтимоли пасайган, бунга носоғлом парҳез туртки берди.

Бундан ташқари, олимларнинг кўрсатишича, помидор кукуни алоҳида ликопинга қараганда анча самарали бўлган. Бу витамин Е, витамин С, фолатлар, минераллар, феноль бирикмалар каби бошқа фойдали бирикмалар помидорда мавжуд экани билан изоҳланади. 

 

Мавзуга оид