Жаҳон божхона ташкилоти бош котиби Божхона институти курсантлари билан учрашди
5 март куни Жаҳон божхона ташкилоти бош котиби Кунио Микурия Ўзбекистонга ташриф буюрган эди. Мазкур ташриф давомида Ўзбекистон божхона вакиллари ва бўлажак мутахассислар учун турли семинар ва учрашувлар ўтказилмоқда.
Кеча, 6 март куни ташкилот бош котиби Давлат божхона қўмитаси Божхона институтида бўлиб, таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари ва курсантлари билан учрашди. Бу ҳақда институт матбуот хизмати Kun.uz’га хабар берди.
Божхона институти Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 2 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси божхона органлари кадрларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан қайта ташкил қилинган эди.
Учрашувда Жаҳон божхона ташкилоти бош котибига мазкур қарор асосида қайта ташкил қилинган институтда таълим учун халқаро стандартлар асосида яратилган имкониятлар, курсантлар томонидан божхона соҳасига доир қилинаётган тадқиқот ишлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Қарор билан мустаҳкамланган яна бир янгиликка кўра, келгусида божхона ходимларининг бевосита Жаҳон божхона ташкилоти бош Котибиятида, хорижий ўқув даргоҳларида амалиёт ўташлари йўлга қўйилади, PICARD (Partnership in Customs Academic Research and Development) дастури бўйича Божхона институтига халқаро аккредитация бериш ҳам назарда тутилган.
Хабарда айтилишича, институтда курсантларнинг таълим олиши борасида қилинаётган шу ва бошқа ўзгаришлар нуфузли меҳмонда ижобий таассурот қолдирган.
Маълумот учун, Кунио Микуриянинг ташрифи бугун ўз ниҳоясига етади.
Мавзуга оид
07:45 / 15.11.2021
Божхона институтида олий таълимдан кейинги таълим докторантура шаклида ташкил этилади
15:11 / 24.10.2019
Божхона институтида танлов: “Ўз тилига садоқат – бу ватаний ишдир”
09:14 / 02.05.2019
Ҳукумат Божхона институтига қабул тартибини тасдиқлади
20:15 / 27.03.2019