Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Божхона институтида танлов: “Ўз тилига садоқат – бу ватаний ишдир”
Жорий йилнинг 21 октябрь куни ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг ўттиз йиллигига бағишланган тантанали маросимда Президентимиз нутқидаги устувор ғояларини ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш мақсадида Божхона институтида “Ўз тилига садоқат – бу ватаний ишдир” мавзусида иншолар танлови ўтказилди.
Танловни Божхона институти бошлиғи Воситжон Эргашев очиб берар экан, бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан тилимизнинг равнақи учун қилинаётган ишларга алоҳида тўхталди. Тилимизнинг нақадар бой эканлигини ҳар ким ўзида ҳис этиши учун, бундай иншолар мусобақаси ўтказилиши айни муддао эканлигини таъкидлаб ўтди. Сўз бойлиги устида ишлаш ҳар бир курсантнинг теран ва тиниқ фикрлашининг асоси бўлишини, бу эса келажакда асқотишини айтиб ўтаркан, институт бошлиғи курсантларга омад тилади.
Шундан сўнг старт олган мусобақада барча курсантлар ўз ижодини қоғозга тушира кетишди. Институт ўқитувчиларидан таркиб топган комиссия аъзолари эса уларни кузатиб боришди.
Она тилимизнинг шахс камолоти ва жамият тараққиётидаги ўрнини янада мустаҳкамлаш, тилимизнинг халқаро нуфузини ошириш мақсадида Юртбошимиз томонидан жорий йил 4 октябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4479-сонли “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида” ги Қарорининг қабул қилиниши ва мазкур қутлуғ санани юртимизда кенг нишонлангани тилимиз ривожи йўлидаги қилинаётган хайрли ишларнинг яққол исботидир.
Дарҳақиқат, Алишер Навоий эъзозлаган тил бизнинг давлат тилимиз экан, бу билан фахрланишимиз ва унинг равнақи йўлида тинмай меҳнат қилиш барчамизнинг муқаддас бурчимиз эканлигини эсдан чиқармаслигимиз лозим.
Мавзуга оид
07:45 / 15.11.2021
Божхона институтида олий таълимдан кейинги таълим докторантура шаклида ташкил этилади
09:14 / 02.05.2019
Ҳукумат Божхона институтига қабул тартибини тасдиқлади
20:15 / 27.03.2019
Божхона институтида Хавфни бошқариш тизимига бағишланган халқаро семинар ўз ишини бошлади
01:53 / 07.03.2019