Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Божхона институтида олий таълимдан кейинги таълим докторантура шаклида ташкил этилади
Давлат божхона қўмитасининг “Божхона институтида олий таълимдан кейинги таълимни ташкил этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Мазкур лойиҳа Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги “Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида ишлаб чиқилган бўлиб, унда олий таълимдан кейинги таълимни таянч докторантура ва докторантура ҳамда мустақил изланувчилик шаклида ташкил этиш, изланувчилар фаолиятини мониторинг қилиш каби масалалар ўз аксини топган.
Лойиҳанинг қабул қилиниши натижасида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида олий ўқув юртидан кейинги таълимда таҳсил олишни ташкил этиш ва ўқиш тартиби белгиланади.
Билдирилишича, қарорнинг қабул қилиниши давлат бюджетининг қўшимча харажатлар амалга оширилишини талаб этмайди.
Мавзуга оид
11:40 / 14.07.2026
“Диплом эмас, тажриба муҳим”: 8 тилни биладиган 25 ёшли Ҳожимурод ҳикояси
09:16 / 11.07.2026
Президент таълим тизими бўйича янги мақсадларни белгилади
11:55 / 10.07.2026
Таълим хизматларида олий таълим энг катта улушга эга бўлди
10:15 / 26.06.2026