Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Россияга сут ва гўшт маҳсулотларини олиб киришга қўйилган тақиқнинг бекор қилинишини сўрамоқда
Ўзбекистон расмийлари 2003 йилдан бери Россияга гўшт ва сут маҳсулотларини экспорт қилишга қўйилган тақиқни ечишни сўраб, мурожаат қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
6 март куни Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазилигида Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Сергей Левин иштирокида қишлоқ хўжалигида ҳамкорлик масалалари бўйича тузилган қўшма ишчи гуруҳнинг иккинчи йиғилишида бир қатор масалаларни муҳокама этилди.
«Ўзбекистон томони мамлакатда қайта ишланган гўшт ва сут маҳсулотларини РФ ҳудудига олиб киришда қўйилган тақиқни ечишни сўради», — дейилади вазирлик ахборотида.
Маълум қилинишича, 2003 йилдан буён амалда бўлган тақиқ чорва ҳайвонларида учраган оқсим касаллиги туфайли жорий этилган.
Левин ушбу масалани қайта кўриб чиқишга тайёрлигини билдириб, Ўзбекистон Ветеринария давлат қўмитасидан мамлакатдаги эпидемиологик ҳолат юзасидан маълумот беришини сўраган. Шунингдек, оқсимга қарши кураш бўйича қўшма дастур ишлаб чиқиш таклифи билдирилган.
Мавзуга оид
10:01
WSJ: Россия Украинадаги уруш тажрибаси асосида Эронга ёрдам бермоқда
19:12 / 17.03.2026
Шойгу Украинанинг ҳаво ҳужумлари тобора узоққа бораётганидан шикоят қилди
19:10 / 17.03.2026
Метандан гўштгача. Нархи кескин ошган маҳсулот ва хизматлар
14:46 / 17.03.2026