Мирзиёев 5 йилда барча болалар мактабгача таълим муассасаларига тўлиқ қамраб олинишини маълум қилди
Ўзбекистонда яқин 4-5 йилда боғча ёшидаги барча болалар мактабгача таълим муассасаларига тўлиқ қамраб олинади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб ўтказилган тантанали маросимдаги нутқида маълум қилди.
“Биз яқин 4-5 йилда юртимиздаги боғча ёшидаги барча болаларни мактабгача таълим муассасаларига тўлиқ қамраб олиш вазифасини ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. Бу – бизнинг аёлларимиз, болаларимиз олдидаги қарзимиз, керак бўлса, келажак олдидаги муқаддас вазифамиз ва биз уни албатта адо этамиз”, - дея айтиб ўтди давлат раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда мамлакатда 7 минг 104 та мактабгача таълим маскани фаолият кўрсатмоқда. Кейинги 2 йил давомида 2 минг 211 та янги боғчалар ташкил этилиб, уларга қўшимча 243 минг бола қабул қилинди.
“Бошқача айтганда, юртимизда боғча ёшидаги болаларни мактабгача таълим муассасалари билан қамраб олиш даражаси сўнгги бир ярим йилда 12 фоизга ошиб, 38 фоизни ташкил этмоқда”, - деди Шавкат Мирзиёев.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси президентининг фармони билан 2017 йилда Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилди. Ҳужжатда айтилишича, сўнгги 20 йил давомида мамлакатда давлат мактабгача таълим муассасаларининг сони 45 фоиздан кўпроққа қисқарди, болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш эса тахминан 30 фоизни ташкил этган.
Мавзуга оид
18:33 / 05.02.2024
Президент Париж-2024 ўйинларидаги натижалар тарихдаги энг яхшиси бўлиши учун зарур чоралар кўришни буюрди
18:30 / 05.02.2024
Дорилар бепул ажратилса-да, беморлар уларни дорихонадан 10 баробар қиммат сотиб олмоқда — президент
18:13 / 05.02.2024
Ҳар бир она ва бола ўлими фавқулодда ҳолат сифатида баҳоланади — президент
14:13 / 05.02.2024