«Рома» бош мураббийи Эусебио Ди Франческо истеъфога чиқарилди.
Клуб раҳбарияти Чемпионлар Лигаси 1/8 финал босқичида «Порту» тўсиғидан ўтолмаганидан сўнг, италиялик мутахассис билан хайрлашди.
Ди Франческо «Рома» клубига 2017 йил ёзида тайинланган эди. Айни пайтда жамоа А Серияда 44 очко билан 5-ўринда бормоқда.