Бугун Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида Суперлига-2019га йўлланма олган «Динамо» профессионал футбол клубини мухлислар ва жамоатчиликка таништириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz’нинг Самарқанддаги ўз мухбири хабар бермоқда.

Футболчилар ва мухлисларни табриклар экан, вилоят ҳокими, вилоят футбол федерацияси президенти Эркинжон Турдимов футболчилар олдига белгилаб берилаётган вазифалар ҳақида гапириб ўтди.

Ўз навбатида «Динамо» профессионал футбол клуби бош мураббийи Даврон Файзиев футбол жамоаси учун яратиб берилаётган шарт-шароитлар ва катта кўмак учун миннатдорлик билдириб, клуб олдига қўйилаётган вазифаларни уддалашга, Самарқандда нафақат Ўзбекистон, Осиё ва жаҳон майдонларини ҳам забт этувчи жамоа вужудга келиши учун барча шароит ва имконият борлигини айтиб ўтди.

Шундан сўнг вилоят ҳокими жамоа бош мураббийи Даврон Файзиев биргаликда футболчиларни мухлисларга битта-битта таништириб чиқишди.





Тадбирни таниқли спорт шарҳловчиси Элдор Мустафоев ва тележурналист Дилмурод Дўстмуродов олиб боришди. Улар мухлислардан тушган айрим саволларга жавоб беришди.























